Қишнинг қоқ ўртасида Тошкентнинг икки туманида иссиқлик қуввати узилади
Жамият
−
10 Январь 2020
6680Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати Яккасарой ва Миробод туманларидаги айрим манзилгоҳларда вақтинча иссиқлик таъминотида узилиш кузатилиши ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, Ш.Руставели кўчасида шикастланган магистрал иссиқлик қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 2020 йил 10 январь куни соат 21:00 гача айрим манзилгоҳларда иссиқлик таъминотида вақтинча узилиш кузатилади.
Манзиллар:
- Ш.Руставели кўчаси
- Шахрисабз кўчаси
- Буюк Турон кўчаси
- Кунаева кўчаси
- Миробод мавзеси
- Марказ-7 даҳаси
“Тошиссиккуввати" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди!”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь