Геология фанлари университети ва Геология музейи ташкил этилади

Жамият

image

Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев геологияда амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда геология соҳасида қилиниши зарур бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Жорий йил 24 январда Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада ҳамда 31 январь куни илм-фан вакиллари билан учрашувда давлат раҳбари геология соҳасида илмий салоҳиятни ривожлантиришга доир қатор истиқболли вазифаларни белгилаб берган эди.

Маълум қилинишича, шу асосда Геология фанлари университетини ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда. Унинг ўқув дастурлари Санкт-Петербург кончилик университети ва бошқа хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибаси ёрдамида ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, бугунги йиғилишда мазкур янги университет қошида Геология музейини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ўқув жараёнига боғлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Геология Музей Университет

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг