... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди бўш иш ўринлари ҳақидаги ҳаққоний бўлмаган маълумотлар назорат қилинади


12:36, 14.11.2017 Жамият
 1 226

Низомга вакант лавозимлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар барча юридик шахслар томонидан тақдим этилиши ҳақида тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Меҳнат органларига бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Асосий ўзгартиришлардан бири, бу меҳнат органларига бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги маълумотларни, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча иш берувчи — юридик шахслар томонидан тақдим этилишини назарда тутади.
 
Шу билан бирга, кичик тадбиркорлик субъектлари бу маълумотларни ихтиёрий тартибда тақдим этишлари мумкинлиги белгиланди.
 
Шунингдек, ҳужжат билан Бандликка кўмаклашиш маркази ходимларининг жавобгарлиги кўчайтирилди, хусусан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг порталига (ish.mehnat.uz) ҳаққоний бўлмаган маълумотларни киритилганлиги учун Бандликка кўмаклашиш маркази ходимларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнат органлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар