Халқ таълими бўлими ҳисобчиси 623 млн сўмни талон-тарож қилди
Жамият
−
28 Ноябрь 2019
9656Тошкент вилояти Бўка тумани халқ таълими бўлимида йирик миқдордаги бюджет маблағларининг талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Ж.М. ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда ҳақиқий баҳоси 3,3 млн сўм бўлган компьютер тўпламларининг ҳужжатларини сохталаштирган ҳолда қиммат нархларда ҳисоблагани аниқланди. Улар жами 375 та компьютер тўпламларини харид қилишиб, 623,7 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси