Энди айрим мактабларда фанлар чет тилида ўқитилади

Жамият

image

Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган мактабларда дарсларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади. Бу ҳақда 1 апрель куни Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:

  • чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади; 
  • математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
  • Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади: 

  • Кембридж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;
  • Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида C1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.

Мақола муаллифи

Теглар

мактаб чет тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made