Тижорат банкларининг шохобчалари ишга тушди. Улар қай тартибда ишлайди?

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, тижорат банкларининг объектлардаги шохобчаларига фаолият юритиши учун рухсат берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу қарор асосида банк инфратузилмалари айнан қайси объектларда ишга туширилмоқда ва уларни ишлаш тартиби қандай бўлади?

Инқирозга қарши курашиш Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 24 апрелдаги қарорига асосан тижорат банкларининг объектлардаги шохобчалари (кассалари)га санитария-эпидемиология талаблари асосида фаолият олиб боришга рухсат берилди.

Жойлардаги банк хизматларига бўлган талабни инобатга олган ҳолда, тижорат банки биносидан ташқарида жойлашган кассалари, валюта айирбошлаш шохобчаларининг фаолият юритиши йўлга қўйилмоқда.

Ушбу инфратузилмалар қатъий белгиланган санитария-эпидемология талаблари асосида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда, ўз фаолиятларини амалга оширишлари лозим.

Хусусан, банк ходимлари ва мижозларнинг банк биносида бир-биридан камида 2 метр оралиқда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб боришларини таъминлаш талаб этилади.

Банкка ташриф буюрувчиларни бирма-бир текшириш ва антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш, шу жумладан, банк биносини ҳам белгиланган вақт оралиғида дезинфекциялаш лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк банк валюта

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг