... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди алимент тўламаганлар чет элга чиқолмайди


16:18, 09.01.2017 Жамият
 2 298

Янги қарорга кўра, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрганлар билан алоҳида гуруҳ тушунтириш ишларини олиб боради.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида етарли имконияти мавжуд бўла туриб, фарзандларига алимент тўламай юрган фуқаролар сони 153 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 259 та вояга етмаган фарзандлари бор.
 
Юқоридаги рақамлар Тошкент шаҳар ҳокимиятида оилавий ажрим масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилишда маълум қилинди.
 
Алимент тўланиши билан боғлиқ муаммоли вазиятлар, суднинг қарорига бўйсунмаслик каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар прокуратураси, Жиноят ишлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судлари,  Адлия бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Маҳалла хайрия жамоат фонди, Меҳнат бош бошқармаси, Суд департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Тошкент почтампт” филиали билан ҳамкорликда  “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1137-сонли қўшма қарорни қабул қилди.
 
Янги қарорга кўра, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрганлар билан алоҳида гуруҳ тушунтириш ишларини олиб боради, уларнинг иш билан таъминланганлиги мунтазам текширилади. Ишсизлар Меҳнат бош бошқармаси томонидан муносиб иш билан таъминланади.
 
Қарорга кўра, алиментдан қарздорларнинг алимент ундирувчи ёки суд ижрочисининг талаби билан Ўзбекистон ҳудудидан чиқишини чеклаш юзасидан чора-тадбирлар кўрилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга маълум қилинади.
 
Шунингдек, алиментдан қарздорларга автотранспорти, уй жойи мавжудлиги ҳақида автосалондан ва нотариал идоралардан маълумот бериш ҳам тақиқланади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали бугунги кунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига жами 1.524 та мурожаат келиб тушган. Улардан 688 тасини (45,1%) даврий алимент қарздорликлар билан боғлиқ масалалар ташкил қилади. 2016 йил 1 декабрь ҳолатига суд ижрочилари бўлимлари иш юритувида 21.904 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, 2015-2016 йиллар давомида жами 9.307 та янги ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ажрим Оила Алимент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар