...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди “антенна” қидирмаймиз! Уяли алоқа операторлари ўртасида тенглик таъминланди


10:49, 02.04.2018 Технология
 11 944

Фақат Beeline фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган частоталарнинг бир қисми Ucell, UMS ва Uzmobile компаниялари орасида тақсимланди.

1 апрелдан Ўзбекистондаги барча уяли алоқа компаниялари янги частоталар режасига кўра ишлай бошлади.

Узоқ давом этган музокаралар ва тортишувлардан сўнг Ўзбекистонда энг йирик уяли алоқа оператори – Beeline фақат ўзи фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган частоталарнинг бир қисми Ucell, UMS ва Uzmobile компаниялари ўртасида тақсимланди.
 
Ҳужжатга кўра, Ucell, UMS ва Uzmobile операторлари 900 ва 1800 МГц частоталар диапазонида нафақат “овоз стандарти” бўлган 2G алоқа тизимини, балки 3G ва 4G алоқа тизимларини ҳам ривожлантириш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳатто узоқ қишлоқларда ҳам тезкор интернет хизматини йўлга қўйиш имконини беради.

“Янги радиочастота каналларига ўтиш – бу соҳа бошқарувчисининг мослашувчан ва прогрессив ёндашувининг ажойиб намунасидир. Алоқа соҳасидаги узоқ йиллик шахсий тажрибамга асосланиб шуни айтишим мумкинки, частоталарни қайта тақсимлаш – узоқ муддатли тайёргарлик ва барча даражадаги жараёнларда иштирокчиларнинг яқин ҳамкорлигини талаб қиладиган ўта мураккаб лойиҳадир. Бу, шунингдек, абонентлар учун ишонч ва масъулият масаласи ҳамдир”, деди Beeline бош директори Дмитрий Шуков.
 
Жорий йил 31 март куни Beeline 900 ва 1800 МГц диапазонлардаги частоталарнинг 47 фоизидан бошқа уяли алоқа операторлари фойдасига воз кечди. Олдиндан кўрилган тайёргарлик ва сотиб олинган янги тармоқ ускуналари туфайли абонентлар учун ушбу жараён сезиларсиз ўтди.
 
Яқин орада бошқа уяли алоқа операторлари ҳам радиочастоталарни янгилаш бўйича амалиётларни ўтказиши керак бўлади. Beeline директори сўзларига кўра, Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан эришилган ушбу ютуқ – соҳада ўзаро муроса барчага фойда келтириши мумкинлигини кўрсатди. Бундан энг катта ютуқ эса албатта – фойдаланувчиларга тегишли бўлади.  
 
“Ахборот технологиялари вазирлиги билан эришилган муросага асосан, биз частоталар ўзгариш жараёнига яхши тайёргарлик кўра олдик ва бу бизнинг 10 миллион абонентларимиз учун деярли сезилмади. 900/1800 частоталарида технологик нейтралитет берилиши бу телекоммуникацияларни ривожлантириш соҳасида эришилган улкан ютуқдир. Ишончим комилки,  яқин ойлар ичида бу LTE ахборот узатиш хизматларини кенгайтиришга олиб келади”, деди Шуков.
Икром Раҳмон

Теглар:уяли алоқа Beeline Ucell UMS 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!