...
МЕНЮ
ONLINE TV

Емоқнинг қусмоғи бор. Боғча мудираси давлат манфаатларига етказилган миллионлаб зарарни қоплади


16:15, 19.11.2018 Жамият
 7 490

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентдаги 197-МТМда илдиз отиб, кўкарган ўғрилик ва коррупция фош қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Шайхонтоҳур туман 197-сонли мактабгача таълим муассасасида содир этилаётган қонунбузилиш холатлари юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.
 
Бош прокуратура Матбуот хизматининг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, текширув натижасида 197-сонли МТМ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга нисбатан 22 сентябрь куни ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат ходимлари томонидан 197-сонли мактабгача таълим муассасасида текшириш ўтказилган бўлиб, тўпланган текшириш ҳужжатлари жиноят иши материалларига қўшилган.
 
Тергов жараёнида давлат манфаатларига етказилган жами 426 млн 875,5 минг сўм маблағлар жорий йил 14 ноябрь куни муассаса собиқ мудираси Н.М. томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ қопланган.



Ҳозирда жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МТМ Бош прокуратура Шайхонтоҳур тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар