Элликқалъада ёниб кетган Matiz воқеаси юзасидан расмий маълумот берилди
Жамият
−
13 Май 2019 8018 1 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Matiz автомобили турган жойида ўз-ўзидан ёниб кетган.

Малум бўлишича, 10-май куни туманнинг Гулистон ОФЙ ҳудудида яшовчи Д.Ж га тегишли бўлган Matiz автомашинаси ўз-ўзидан ёниб кетган. Ёнғин натижасида машинанинг мотор, салон, эшиклари ҳамда салон ичидаги ҳужжатларига зарар етган. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан 6 дақиқада ўт очирилган.

Matiz’нинг ёниб кетишига электр симларининг қизиб кетиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.

Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь