... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Электромобиль ихтиро қилган андижонлик йигит шартнома пулини тўлай олмай институтни ташлаб кетгани маълум бўлди


22:53, 04.05.2016 Технология
 10 760

27 ёшни қаршилаган Ойбек Умаров бугунгача учта автомобиль ихтиро қилишга муваффақ бўлди. Орзуси олий ўқув юртида таҳсил олиш бўлган ёш ихтирочига кўплаб мамлакатлардан шартнома имзолаш таклифи тушяпти. Бироқ...

Юртимиз қанчадан-қанча донишманду авлиёларга, даҳоларга бешик бўлган. Бугун дунё илм-фанига беназир ҳисса қўшган Ал Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек каби боболаримизнинг йўлидан бориб, юрт номини кўтаришга интилаётган ёшлар талайгина.
 
Куни кеча сайтимиз орқали Андижон машинасозлик институти талабаси электоромобиль яратгани ҳақида хабар берган эдик. “Qalampir.uz” таҳририяти ходимлари “Водители Ташкента” гуруҳида суратлари тарқалган “Қалдирғоч” номли электромобилнинг ихтирочиси Ойбек Умаровни қидириб топди. ОАВларда Андижон машинасозлик институти талабаси деб эътироф этилган Ойбек Умаров, бир неча бор шартнома асосида ўқишга қабул қилиниб, шартнома пулини тўлашга имконияти бўлмагани учун институтни ташлаб кетгани маълум бўлди.
 
Ойбек Умаров – 1989 йилда Андижонда туғилган. 2008 йилда Андижон компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежини тугатган.
 
Болалигидан техника илмига қизиққан Ойбек Умаровни Андижондагилар яхши танийди. Бузилган компьютер бўладими ёки телефон, музлаткичдан тортиб, янги аср техникаси бўлган смартфонларнинг ичига бемалол “кириб чиқади”.
 
У илк бор бензин кам сарфлайдиган спорт автомобилини ихтиро қилганди. Кейинчалик электоромобиль яратишга тушди. 2013 йилда Ойбек “Қалдирғоч” номли электромобилини тақдим этади. Мазкур намуна темир профиль ва пўлатдан тайёрланган. Кузов учун елимдан фойдаланилган. “Қалдирғоч”га электродвигатель ва аккумулятор ҳам ўрнатилган. 4 соатда тўлиқ қувват оладиган мазкур намуна соатига 50 км тезликда ҳаракатланади. У бир бор қувват олганда, бемалол 100 км масофани босиб ўта олади.
 
Ёш ихтирочи Ойбек Умаров ўзи яратган “Қалдирғоч” электромобилини Андижон шаҳрида ҳар куни миниб юришини маълум қилди.
 
Ойбек Умаров, Андижон машинасозлик институти:
— Оилада 3 фарзандмиз. Отам иккинчи гуруҳ ногирони, онам эса Андижон шаҳридаги Бандликка кўмаклашиш марказида ишлайдилар. Оилада ёлғиз ўғилман. Бир неча бор олий ўқув юртига ҳужжатларимни топширдим, шартнома асосида ўқишга қабул қилиндим ҳам, бироқ шартнома пулини тўлашга имкониятим бўлмагани учун ўқишни ташлаб кетдим.
 
Бугун ёшларга яратиб берилган шарт-шароитлардан фойдаланиб ўз ихтиромни оммага эълон қилиш имкониятига эга бўлдим. Мен яратган электромобилнинг ишланмасини сўраб жуда кўп мамлакатлардан таклифлар тушди. Шартнома имзоламоқчи бўлганлар ҳам бўлди. Лекин мен она юртим бағрида яратган ихтиромни бошқа мамлакатларга сотмоқчи эмасман.
— Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан патент олдингизми? Кимдир сиз яратган электромобилни ўзлаштириши мумкин, ахир...
— Ўтган йили патент олиш учун барча ҳужжатларни тақдим этгандим. Афсуски, тўланиши керак бўлган маблағни топа олмаганим учун бу ишлар ҳам чала қолди.
 
27 ёшни қаршилаган ихтирочи Ойбек Умаров айни кунларда Андижон машинасозлик институтида лаборант бўлиб ишлаб келмоқда. 2015 йилда йилда Ойбек Умаров қуёш энергияси орқали ҳаракатланадиган автомобиль прототипини яратди.
 
Шу ва бошқалар ҳақида кейинги мақолада ўқийсиз. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Электромобиль Ойбек Умаров Андижон Андижон машинасизлик институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

akmal
19:26 04.06.2016

Менам унчалик ишонмадим. моддий тамондан кийналиб турган экану ихтиросини лойихасини сотмайдими чет давлатга. Коливерса хозирги замонга бу унчалик янгиликмас


chek
22:49 22.05.2016

O'qishga kirganiga shubham bor, kontraktga ham. Mablag' yo'g'mish. Agar kirganda albatta o'qirdi. Uni qoralamoqchimasman, lekin o'zini bechora qilishni keragi yo'q. Yoki jurnalistlar atay qilishyapti. Bu bolaga qiyin qilasizlar. Chunki institut va hokimyat ancha yordam beryapti. Unaqa bo'lmang, ja unchalimasda.


Rahmatillo
14:39 12.05.2016

gapim rost elektro mobil yasashga aqlim yetadi ammo mablagemas!


Rahmatillo
14:37 12.05.2016

Menda elektro mobil uchun bir necha loyihalar mayjud menham yoshligimdan beri harxil ixtiro yasayman elektro mobil yasash uchun hozirda mablag mavjud emas yosjim 15da andijonlikman kimda kim elektro mobil yasatgisi kesa +9989xxxxxxxx


Faceroll
12:53 07.05.2016

Bizlarda Yosh ihtorchilarni qolba-quvatlash yoki aqishdagidek Consotsium fondi yoq, bolmaydi ham. Oddy yo'li chet elga chiqib U yerda oqib, rivojlangani yahshi/



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!