...
МЕНЮ
ONLINE TV

Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари тасдиқланди


09:58, 31.12.2018 Жамият
 1 229

Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зонаси ер участкаси ёки юзасидан тубигача сув макони ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зонаси ер участкаси ёки юзасидан тубигача сув макони ҳисобланади.
 
Ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар трассаларнинг ижроия топогеодезия суратлари материалларини уларни ердан фойдаланишнинг тегишли хариталарига киритиш учун ҳудудий архитектура ва қурилиш органларига тақдим этишлари шарт.
 
Давлат қўриқхоналари, қўриқхона зоналари ва давлат резерватларининг ҳудудларида 110, 220 ва 500 киловольтли электр тармоғи хўжалиги объектлари қурилишига Ҳукуматнинг рухсати билан йўл қўйилади.
 
Муҳофаза зоналарида қуйидаги ҳаракатларни содир этиш тақиқланади:
 
электр узатиш симларига ва таянчларига бегона предметларни ташлаш, электр узатиш ҳаво линиялари таянчларига кўтарилиш;
 
электр тармоғи хўжалиги объектларига юриб ўтиш ва транспортда ўтиш жойларига объектларни, предметларни жойлаштириш;
 
тақсимлаш қурилмалари ва подстанцияларнинг тўсилган ҳудудида бўлиш, тақсимлаш қурилмалари ва подстанцияларнинг эшиклари ва люкларини очиш, ўчириб-ёқишларни ва электр тармоқларга улаш;
 
болалар ва спорт майдончаларини, стадионларни, бозорларни, савдо шохобчаларини, дала шийпонларини, моллар учун қўраларни, ҳар қандай турдаги машина ва механизмлар учун гаражлар ва турар жойларни жойлаштириш;
 
ахлатхоналарни жойлаштириш;
 
зарба берувчи механизмлар билан ишларни амалга ошириш, массаси 5 тоннадан ортиқ оғирликларни ташлаш.
Ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхонанинг ёзма розилигисиз электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари доирасида юридик ва жисмоний шахслар учун қуйидагилар тақиқланади:
 
ҳар қандай бино ва иншоотларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки бузиш;
 
ҳар қандай турдаги кон, портлатиш, мелиорация, шу жумладан ерга вақтинчалик сув бостириш билан боғлик ишларни амалга ошириш;
 
дарахтлар ҳамда буталарни экиш ва кесиш;
 
сув ҳавзаси тубини чуқурлаштириш, тупроқни кавлаб олиш ва ортиш-тушириш ишлари, балиқ ва бошқа сув жониворларини сув ости чангаклари билан тутиш, сув ўсимликларини чиқариб олиш;
 
умумий баландлиги йўлнинг сатҳидан 4,5 метрдан ортиқ бўлган машина ва механизмларнинг ўтиши;
 
0,3 метрдан ортиқ чуқурликда, шудгорланадиган ерларда эса 0,45 метрдан ортиқ чуқурликда қазиш ишларини амалга ошириш, шунингдек тупроқни текислаш;
 
агар сув оқими баландлиги 3 метрдан ортиқ бўлиши мумкин бўлса - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғориш.

Теглар:Электр тармоғи хўжалиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар