ЕЛ: Чорак финал ва ярим финаллар жуфтликлари

Спорт

image

Бироз аввал, Европа Чемпионлар лигаси чорак ва ярим финалларига қуръа ташланган эди. Энди эса, Шевейцариянинг Ньон шаҳрида Европа лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросимига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Эслатиб ўтамиз, ЕЛнинг чорак финалига Англиядан Арсенал ва Челси, Испаниядан Валенсия ва Вильярреал, Италиядан Наполи, Германиядан Айнтрахт, Португалиядан Бенфика, Чехиядан Славия клублари етиб келишган.

Қуръа жараёнини яна Жоржо Маркетти олиб борди. Бу гал унга Европа лигасининг махсус элчиси, голландиялик собиқ футболчи Пьер ван Хойдонк ёрдам берди.

1) Наполи – Арсенал
2) Вильярреал – Валенсия
3) Бенфика – Айнтрахт 
4) Славия – Челси

Чорак финалнинг илк ўйинлари 11 апрель куни ўтказилса, жавоб ўйинлари 18 апрель бўлиб ўтади.

Чорак финал жуфтликлари аниқлангач, ЕЛнинг ярим финалларида ўзаро тўқнаш келадиган жуфтликлар ҳам аниқлаб олинди.

1) 1 жуфтлик – 2 жуфтлик
2) 3 жуфтлик – 4 жуфтлик

Ярим финал баҳсларининг илк ўйинлари 2 майда бўлиб ўтса, жавоб баҳслари 9 май кунига белгиланган.

Финал учрашуви эса 25 май куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Унда ярим финал ғолиблари ўзаро баҳслашадилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа лигаси

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг