Эквадор Украина учун АҚШга қурол топширмайдиган бўлди

Олам

image

Эквадор Вашингтон Киевга топширишни режалаштирган совет услубидаги қуролларни АҚШга юборишдан бош тортганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда кеча, 19 февраль куни Жанубий Америка давлати Ташқи ишлар вазири Габриэла Соммерфельднинг тегишли баёноти эълон қилинди.

"Эквадор халқаро қуролли можарода иштирок этаётган давлатга ҳеч қандай ҳарбий материал юбормайди", дейди Габриэла Зоммерфельд.

Қайд этиш жоизки, Эквадор Президенти Даниэль Нобоа январь ойида Американинг замонавий қуроллари эвазига совет типидаги қуролларни АҚШга топшириш режаларини эълон қилган эди.

Тахминларга кўра, Эквадор АҚШга 200 миллион долларлик олтита ҳарбий вертолёт, узоқ масофали ракеталар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериши керак эди.

Россия бу таъминотга рухсат бермади. Россия маҳаллий матбуотининг ёзишича, Эквадорнинг АҚШни қурол-яроғ билан таъминлаш режалари маълум бўлганидан кўп ўтмай, Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати “Россельхозназдор” бешта эквадорлик етказиб берувчининг бананларидан зараркунанда топгани маълум бўлди ва унинг импортини тақиқлаб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

қурол Украина Эквадор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг