Навоийдаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда. 

ЙТҲ кеча, 22 сентябрь куни соат 18:30 ларда, Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 281-282 километрлари оралиғида “Учқудуқ-Зарафшон” йўналишида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Н.Д. хавфсизлик камарини тақмасдан Lacetti русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, хавфсизлик камарини тақмаган, 1997 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, Nexia русумли автомобиль йўловчилари 57 ёшли Р.Д. воқеа жойида ва 24 ёшли С.М. шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 23 ёшли Ж.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учқудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг