Nexia катта тезликда автобусга бориб урилди. Қурбон бор
Жамият
−
08 Май 2020
8380Кеча, 7 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида йўл транспорти ҳодисаси юз берди. Оқибатда бир нафар шахс ҳалок бўлган бўлса, 3 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса туманнинг “Олтинсой” МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида, 20:10 ларда рўй берган. 1972 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. Nexia русумли машинани юқори тезликда бошқарган. Оқибатда рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади. У қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ш.Н. бошқарувидаги Isuzu русумли автобус билан тўқнашиб кетади.
ЙТҲ оқибатида Nexia 48 ёшли М.А. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчилари 1976 йилда туғилган М.У., 1976 йилда туғилган Р.М. ҳамда Isuzu русумли автобус йўловчиси М.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
“Мазкур ЙТҲ юзасидан Беруний тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.