Коронавирусни даволаш учун Кореядан Ўзбекистонга яна бир мутахассис келади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин билан телефонда мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик. Суҳбат давомида Президентлар ўзаро стратегик шериклик масалалари билан бир қаторда коронавирус пандемияси бўйича ҳам фикр алмашди.

Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашда кўрсатилаётган амалий кўмак учун Мун Чжэ Инга самимий миннатдорлик билдирди. 

Президентлар мулоқотидан маълум бўлишича, шу ойда Кореядан Ўзбекистонга яна бир тажрибали мутахассис – анестезиолог-реаниматологнинг келиши кутилмоқда. Фуқароларни эвакуация қилиш ва зарур тиббиёт воситалари етказиш учун чартер рейслар ташкил этилган.

Президентлар Ўзбекистонда Корея тиббиётининг, шу жумладан карантин тадбирларини ташкил этиш, касалликларни аниқлаш ва даволаш, реабилитация тадбирларини ўтказиш, тиббий кадрлар малакасини ошириш борасидаги тажрибасини жорий этишга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Ўзбекистонга коронавирусни даволаш учун Жанубий Кореянинг Корё университети профессори Цой Чже Ук халқаро эксперт сифатида келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг