Болливуд юлдузи Амирхон Туркия Президентининг рафиқаси билан учрашди

Маданият-санъат

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Эмина Эрдўған Болливуд юлдузи Амирхон билан учрашиб, уни меҳмон қилди. 

Маҳаллий матбуотнинг қайд этишича, ушрашиш таклифи Туркияда фильм суратга олиш ишларини олиб бораётган актёр Амирхон томонидан берилган. Эмина Эрдўған ушбу учрашувда ўзи раҳбарлигида олиб борилаётган ижтимоий лойиҳалар ҳақида маълумот берган.

Туркия Биринчи хоними ва актёрнинг учрашувига сабаб бўлган омил ҳам айнан ижтимоий лойиҳалар. Амирхон ҳам ўз фильмларида ижтимоий муаммолар, инсонпарварлик, миллатлараро дўстлик, диний бағрикенглик тушунчаларини ёритади. Эмина Эрдўған уни фильмларида ижтимоий муаммоларни ёритишдаги муваффақияти билан қутлаган. 

Амирхон рафиқаси билан Ҳиндистонда ёғингарчилик бўлмайдиган ҳудудларда ташкил этган Сув жамғармаси ҳақида маълумот берган. 

Амирхон айни вақтда Туркияда суратга олинаётган “Laal Singh Chattha” номли янги фильмининг тасвирга олиш жараёнларига Эмина Эрдўғанни таклиф этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эмина Эрдўған Амирхон

Баҳолаганлар

652

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг