Олмалиқда икки киши коронавирусдан вафот этган. ССВнинг бундан хабари борми?

Жамият

image

Олмалиқ шаҳрида жорий йилнинг 19 июль ҳолатига 2 киши коронавирусдан вафот этган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимликнинг шаҳардаги эпидемиологик вазият ҳақида берган маълумотида карантин мавсуми бошидан жами карантинга олинган хонадонлар сони - 940 тага, фуқаролар эса 4 273 нафарга етгани кўрсатилган.

Шундан 19 июль ҳолатига 42 та хонадон ва 169 нафар фуқаро назоратда қолмоқда. Мавсум бошидан 2259 нафар фуқародан коронавирусга таҳлил олинган.

Жами коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаролар сони 28 нафар. Шундан аҳоли ўртасида 8 нафар, хориждан касалланиб келган фуқаролар 20 нафар ва вафот этганлар 2 нафарни ташкил этяпти.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ўлим ҳолатлари ҳақида хабар бермаган. Бу вазирлик тасдиқлагман ягона ўлим эмас.

Жумладан, Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилоятидаги ходими Адҳамжон Деҳқонов 61 ёшида, Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов 32 ёшида коронавирусдан вафот этганини тегишинча – Адлия ва Маданият вазирликлари хабар берди. Бундан ташқари маҳаллий ОАВда Музработ ҳокимлиги ходими коронавирусдан вафот этгани хабар қилинди. 

Жорий йилнинг 17 июлида Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Санжар Абдуқодиров 40 ёшида вафот этди. QALAMPIR.UZ марҳумга яқин манбадан ўлим коронавирус сабаб юз берганини маълум қилди. Вазирлик буни на тасдиқлади, на инкор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг