Республикада бошланган карантин қачон тугатилади?

Жамият

image

Аввалроқ, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков брифинг ўтказгани ва унда эпидемия қачонгача давом этиши бўйича тахминларни билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Брифинг вақтида Нурмат Отабеков Республикада бошланган карантин қачон тугатилиши борасидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.

“Карантин охириги аниқланган бемор шифохонага ётқизилгандан кейин (алоҳидалангандан) 14 кун ўтгандан кейин ва бу ҳолатга тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан кейин карантинни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади”, деб жавоб берди Нурмат Отабеков.

Шунингдек, брифингда коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморларни кўриш учун қариндошлари шифохонага бориши мумкин эмаслиги ҳамда карантин даврида ниқобни хар 3 соатда алмаштириш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 190 нафарга етди. Уларнинг 12 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1665

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг