... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ. “Ливерпуль” россияликларга футболдан дарс берди, “Шахтёр” эса “Сити”ни тиз чўктирди


12:27, 07.12.2017 Спорт
 652

“Шахтёр” “Манчестер Сити”нинг 28 та ўйиндағи мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

Бугун, 7 декабрь куни Европа Чемпионлар Лигасида 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
 
Жумладан, ўз майдонида Россиянинг “Спартак” клубини қабул қилган “Ливерпуль” меҳмонларни нақд 7 та гол билан сийлади.
 
“Ливерпуль“ сафида Фелипе Коутиньо хет-трик қайд этган бўлса, Садьо Мане дубль қайд эди. Қолаверса, Фирминьо ҳамда Салоҳ ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.
 
Худди шу гуруҳнинг параллел равишда ўтган учрашувида Испаниянинг “Севилья” клуби сафарда “Марибор” билан дуранг ўйнади.
 
Шу тариқа, “Е” гуруҳида “Ливерпуль” ва “Севилья” ЕЧЛдаги иштирокларини давом эттирадиган бўлишса, “Спартак” Европа Лигасининг плей+офф босқичида иштирокини давом эттиради.
 
ЕЧЛ, “Е гуруҳи. 6-тур.
 
“Ливерпуль” – “Спартак” 7:0.
Голлар: Коутиньо (пенальти - 4, 15, 50), Фирминьо (18) Мане (47, 76) Салоҳ (86).
 
“Ливерпуль”: Кариус, Клаван, Морено (Милнер, 45), Гомес, Ловрен (Александер-Арнолд, 60), Фирмино (Старриж, 72), Вейналдум, Салаҳ, Коутиньо, Мане, Жан.
 
“Спартак”: Селихов, Ташчи, Жикия (Пашалич, 60), Ещенко, Боккетти, Зобнин, Фернандо, Глушаков, Промес (Самедов, 75), Луис Адриано, Зе Луиш (Мельгарехо, 51).
 
Огоҳлантиришлар: Жикия (4), Жан (6), Фернандо (62).
 
“Марибор” – “Севилья” 1:1.
Голлар: Таварес (10), Гансо (75).
“Марибор”: Ханданович, Милец, Биллонг, Шулер, Вилер, Врховец, Байде, Кабха, Пихлер (Вршич, 79), Бохар (Хотич, 90), Таварес.
 
“Севилья”: Рико, Меркадо (Навас, 69), Кьер, Лангле, Эскудеро, Крон-Дели (Гансо, 59), Писарро, Банега, Сарабия, Бен-Йеддер (Муриэль, 76), Корреа.
 
Огоҳлантиришлар: Пихлер (35), Бохар (50), Милец (77).
 
Шунингдек, “F” гуруҳида ҳам 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
 
Ўзида Англиянинг нафақат Европанинг энг кучли клуби “Манчестер Сити”ни қабул қилган Украинанинг “Шахтёр” жамоаси 2:1 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлди.
 
Эътиборли томони шундаки, “Шахтёр” бугунги ғалаба билан мусобақани давом эттирадиган бўлди. Бундан ташқари, “Шахтёр” “Манчестер Сити”нинг 28 та ўйиндағи мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.
 
Кўпчилик футбол мутахассислари томонидан кучли дея аталаётган “Наполи” эса муҳим ўйинда “Фейеноорд”га ютқазиб қўйди ва Европа Лигасига равона бўлди.
 
“Наполи”ни йўлланмадан маҳрум қилган “Фейеноорд” сўнгги турга келибгина очко олишни уддалади.
 
Кераксиз ғалаба, кераксиз натижа билан “Наполи” зарарига ишлаган голландияликлар шунчаки гуруҳда энг сўнгги ўринни банд этишди.
 
ЕЧЛ, “F” гуруҳи.
 
“Фейеноорд” – “Наполи” 2:1.
Голлар: Йоргенсен (33), Сен-Жюст (90) – Зелиньски (2).
 
“Фейеноорд”: Вермеер, ван Бек, Маласиа, Ниукоп (Сен-Жюст, 76), Триндаде, Торнстра, Тапия, Бергейс (Ларссон, 72), Амрабат, Боэтиюс, Йоргенсен.
 
“Наполи”: Рейна, Альбиоль, Маджо (Мариу Руй, 64), Хюсай, Кулибали, Гамшик, Диавара, Зелиньски, Аллан (Рог, 60), Кальехон (Уна, 74), Мертенс.
 
Огоҳлантиришлар: Триндаде (28), Мертенс (79), Сен-Жюст (81).
 
Четлатиш: Триндаде (83).
 
“Шахтёр” – “Манчестер Сити” 2:1.
Голлар: Бернард (26), Исмаили (32), - Агуэро (90, пенальти).
 
“Шахтер”: Пятов, Ордец, Исмаили (Азеведо, 64), Ракицкий, Бутко, Фред, Марлос (Коваленко, 82), Тайсон, Бернард, Степаненко, Феррейра (Хочолава, 89).
 
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Адарабиойо, Данило, Мангаля, Фоден, Фернандиньо (Агуэро, 70), Гюндоган, Бернарду Силва, Туре, Сане (Браим Диас, 62), Габриэл Жезус.
 
Огоҳлантиришлар: Данило (22), Ракицкий (54), Гюндоган (57).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ливерпуль Спартак Шахтёр Манчестер Сити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!