На темир йўл, на ҳаво йўллари жаҳон стандартларига жавоб беради - Мирзиёев

Жамият

image

“Транспорт соҳасида биринчи қадам ҳам йўқ. На темир йўл, на ҳаво йўллари жаҳон стандартларига умуман жавоб бермайди. Узоқ-узоқ қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳам мазкур масалаларда норозилигини билдирмоқда. Ҳукумат бу соҳаларда ўз вазифаларини етарли даражада бажара олмаяпти”, дейди давлат раҳбари.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлиси бошланди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Мажлисда Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтди.

“Ёқилғи-энергетика соҳасига жиддий эътибор қаратиш лозим. Унинг балансини ўз ўрнига қўймасак, мамлакат саноати, иқтисодиётини яхшилашимиз жуда қийин кечади. Афсуски, бу соҳалар йиллар давомида коррупция ботқоғига ботиб келди.

Бундан 30-40 йил аввал бизда геология соҳаси катта салоҳиятга эга илмий соҳа бўлган. Бизда геологлар борми деб савол берилса, йўқ деб жавоб берган бўлардим”, дейди Президент.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 январь куни Қонунчилик палати депутатларининг йиғилишида иштирок этган Мирзиеёв геологлар масаласига алоҳида тўхталганди. Ўзбекистонда ер ости бойликлари кўплиги, аммо улардан оқилона фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришда етарли малакага эга мутахассислар йўқлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев геология “Ёқилғи-энергетика

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг