...
МЕНЮ
ONLINE TV

Душанба куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?


19:33, 04.11.2018 Бу қизиқ
 9 160

Душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари маълму бўлди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 5 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -1...+1, кундузи +11...+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик кутилмайди.


 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3 кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ҳаво бироз булутли бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +7...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -8...-3, кундузи эса +4...+9 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Айюб Мустафо

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!