Мирзиёев БМТ шафелигида янги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи сўзламоқда. Унда давлат раҳбари пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди. 

Ўзбекистон раҳбарининг фикрича, коронавирус пандемияси инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатган.  

“Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлади. Шу йўлда барчамиз – ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини чуқур англадик”, дейди Президент Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари сўзида давом этаркан, пандемия даврида ҳар бир давлатнинг фуқаролар ва халқаро ҳамкорлик олдида мажбуриятини белгиловчи кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди. 

“Мақсадимиз ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган  адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир. Бу борада биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни талкиф этамиз. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим”, дейди Шавкат Мирзиёев. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг