Наманганлик қиз икки эркакни дўппослади

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида яшовчи 23 ёшли қиз ўзидан 10 ёш катта бўлган йигитларни дўппослади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 25 июнь куни соат 17:30 да 23 ёшли Г.A. (қиз) Норин тумани Зарбдор МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида безорилик қилган. Қиз ҳеч бир сабабсиз 33 ёшли У.A. (эркак) ни қасддан қўллари билан урган ва оёқлари билан тепиб тан жароҳати етказган.

1997 йилда туғилган Г.A. ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини давом эттирган. Қизнинг безорилик ҳаракатларини олдини олишга ҳаракат қилган 30 ёшли A.Н. (эркак) га фаол қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўллари билан қасддан бир неча маротаба мушт тушурган.

Ушбу ҳолат юзасидан Г.A.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

693

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг