... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг хунук “гўзал” актрисалари


16:10, 17.07.2017 Кино
 9 838

“Сумерки”даги роли билан кўпчиликка маълум актриса қулоқлари ва юз шаклидан ҳеч ҳам қониқмайди.

Сизнингча, актрисаларнинг кино экранларда чиқиши учун ташқи кўриниш шунчалик муҳимми? Афсуски, йўқ. Сабаби, ташқи кўриниши унчалик чиройли бўлмаса-да, қатор фильмларда роль ижро этаётган, ўз мухлисларини топган актрисалар жуда кўп. Улар кимлар дейсизми? Марҳамат, танишинг.
 
Тильда Суинтон. Актрисанинг ташқи кўриниши ҳақида турлича қарашлар мавжуд. Кимдир унинг ташқи кўринишида эркакларга хос жиҳатлар бор деб ҳисобласа, бошқалар эса яшил кўзли ўзга сайёралик ҳам дейишади.


 
Сара Жессика Паркер. Катта-катта тишлари ва чўзинчоқ юзи туфайли танқидчилар Сара Жессикани отга ўхшатишади.


 
Жулия Робертс. “Соҳибжамол” фильмида Ричард Гир билан бирга ажойиб роль ўйнаган актриса ижодини эндигина бошлаганда ўзининг кенг оғзидан уялар эди. Аммо ҳозирда юлдузга айланган Жулия Робертсни кўпчилик хунук деб атай олмайди.


 
Ума Турман. Актрисани хушламайдиганлар сони кўп. Чўзиқ юз, катта бурун, ноодатий қомат. Аммо унинг актрисалик истеъдодига гап бўлиши мумкин эмас. Режиссёр Квентин Тарантино уни бир неча бор севимли актрисаси сифатида эътироф этган.


 
Натали Дормер. Актриса Натали ташқи кўринишидан жуда уялган. Синфдошлари ҳам турли лақаблар билан унинг устидан кулишган. Аммо вақт ўтгач, бир қанча роллар ижро этганидан сўнг, кишилар унинг ташқи кўринишига унчалик эътибор бермай қўйишди.


 
Мэгги Жилленхол. Катта ёноқлари, бутун юзини эгаллаган бурунлари билан актриса ҳеч қачон фахрлана олмаган. Аммо мухлисларнинг фикри мутлақо ўзгача.


 
Кристен Стюарт. “Сумерки”даги роли билан кўпчиликка маълум актриса қулоқлари ва юз шаклидан ҳеч ҳам қониқмайди. Балки, шу нарса Кристеннинг ҳадеб омма эътиборига тушишига халақит берар.

Нигина Ҳакимова

Теглар:Жулия Робертс Сара Жессика Ума Турман Кристен Стюарт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!