Вояга етмаган опа-сингиллар газдан заҳарланиб вафот этди
Жамият
−
12 Ноябрь 2019
5712Шу кунларда Ўзбекистоннинг у ёки бу ҳудудида газдан заҳарланиб вафот этиш ҳолатлари кўпайяпти. Шундай бахтсиз ҳодисанинг навбатдагиси Фарғона вилоятида юз берди.
Кеча, 11 ноябрь куни соат 06:30 ларда Риштон тумани, “Зарариқ” маҳалласида яшаган вояга етмаган опа-сингиллар ҳаммомда табиий газдан заҳарланиб вафот этди.
Опа-сингиллар яшаш хонадонидаги ҳаммомга ювиниш мақсадида киришган вақтида ҳаммомни иситиш учун қўлбола усулда ясалган печга уланган табиий газ ўчиб қолиши натижасида табиий газдан захарланишиб, ҳодиса жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси