... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг қиммат дарвозабони энди “Ливерпуль”да ўйнайди


10:36, 20.07.2018 Спорт
 2 659

Бразилиялик футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланди.

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Рома” дарвозабони Алисон Беккер билан узоқ йиллик шартнома имзолади.
 
Мазкур трансфердан “Рома” аввалига 62,5 млн евро қўлга киритди. “Ливерпуль” кейинчалик “бўрилар”га мукофот пули сифатида 10 миллион бериши кутилмоқда.
 
Бразилиялик футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланди. Аввал бу рекорд Жанлуижи Буффонга тегишли эди.
 
“Ювентус” 2001 йили италиялик дарвозабонни “Парма”дан 52 млн еврога сотиб  олган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Алисон Беккер Ливерпуль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!