...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг машҳур аёлларидан бири оламдан ўтди


14:51, 03.04.2018 Олам
 7 081

Манделалар оиласида катта йўқотиш рўй берди.

Кеча, 2 апрель куни Жанубий Африка Республикасининг собиқ Президенти Нельсон Манделанинг турмуш ўртоғи Винни Мандела вафот этди.


 
Манделалар оиласи вакилининг таъкидлашича, Винни 81 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг ҳаётган кўз юмган.
 
Винни Мандела бутун умри давомида турмуш ўртоғи, “Африканинг отаси” деб нисбат бериладиган Нельсон Мандела билан ирқчиликка, ЖАРдаги адолатсизликларга қарши курашди.


 
Улар сиёсий ҳаётда апартеидга қарши фаол кураш олиб борган ва мана шу курашлари учун 1993 йилда Нельсон Мандела халқаро “Нобель” мукофоти совриндорига айланган.
 
ЖАРнинг ҳозирги Президенти Сирил Рамафоса Манделалар оиласига ҳамдардлик билдирган ва Виннини “бўйсунмас озодлик овози эди”, деб таъкидлаб ўтган.
Икром Раҳмон

Теглар:ЖАР Винни Мандела Нельсон Мандела 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!