Тошкентда илк бор халқаро ярим марафон ўтказилди

Спорт

image

Кеча, 24 март куни Тошкент шаҳрида илк бор “Наврўз” халқаро ярим марафони ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Марафонда дунёнинг 28 давлатидан ташриф буюрган 1700 га яқин профессионал ва ҳаваскор атлетлар қатнашишди. Шундан 680 нафар иштирокчи 21 км масофа бўйича, 1000 га яқини эса 5 км масофа бўйича ўзаро беллашдилар. Шунингдек, I халқаро Тошкент ярим марафони доирасида имконияти чекланганлар учун 1 километр масофага югуриш баҳслари ҳам ўтказилди.

Финиш чизиғига етиб келган ҳар бир ғолиб қарсаклар садоси остида кутиб олиниб, уларнинг ҳар бирига махсус марафон медаллари топширилди. Мусобақа учун махсус безатилган саҳнада ғолибларни қутлаш учун санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Саҳна яқинида ўрнатилган монитор орқали эса иштирокчиларни онлайн тарзда кузатиш имконияти ҳам яратилди.

Мусобақа якунига кўра 5 км масофа бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсда Отабек Тошқувватов ғолиб бўлган бўлса, Ҳумоюн Маҳкамов ва Хуршид Аҳмадалиевлар кейинги ўринларни эгаллашди.

Худди шу масофада қизлар ўртасидаги баҳсда Азизахон Мирзаакбарова ғолибликни қўлга киритган бўлса, кейинги ўринларни  Шоҳсанам Хуррамова Маржона Баратовалар эгаллашди.

Имконияти чекланганлар бўйича 1 км масофада эркаклар ўртасидаги баҳсда Хитой Халқ Республикаси вакили  Линкианг Янг маррага энг биринчи бўлиб етиб келди. Иккинчи ва учиничи ўринларни қирғизистонлик  Адилет Кыштакбеков ва ўзбекистонлик Андрей Петров банд этишди.

Ва ниҳоят 21 км масофа бўйича қизлар ўртасидаги баҳсларда Қирғизистон Республикаси вакиласи Дария Маслова ғолиб бўлган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни ўзбекистонлик спортчилар Ситора Ҳамидова ва Екатерина Тунгускова қўлга киритишди.

Белгиланган масофага 1 ўриндан 8 ўрингача етиб борган ғолиблар 12 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача пул мукофоти, диплом ва медаллар билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

халқаро ярим марафон

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар