... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёга машҳур масхарабоз Олег Пoпов оламдан ўтди


13:43, 03.11.2016 Театр
 2 157

У дунё болаларига қувонч баҳш эта оладиган цирк артисти эди.

Кеча, 2 ноябрь куни, машҳур цирк артисти, масхарабоз Олег Попов оламдан ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
87 ёшни қарши олган Попов 29 октябрь куни Ростов-на-Дону шаҳрига “Ҳар доим бўлсин қуёш” номли янги шоу намойиши билан келганди. Шоу жами 14 марта намойиш қилиниши лозим эди. Олег Попов икки марта саҳнага чиққан, қолган 12 та шоу эса режалигича қолиб кетди.
 
Унинг ўлими ҳақида ОАВга Россия давлат цирки бош директори Дмитрий Иванов хабар қилган.
 
“У ўзини яхши ҳис қилаётган эди. Кега яқин ўтириб, телевизор тамоша қилди. Ўлим кутилмаганда содир бўлди. Унинг юраги уришдан тўхтади”, дейди Иванов.
Умида Якубова

Теглар:Олег Попов Цирк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!