Яшнобод, Сергели ва Чилонзорнинг айрим ҳудудлари вақтинча газсиз қолади

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги газ таъминоти тармоқларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Яшнобод, Сергели ва  Чилонзор туманларидаги айрим аҳоли ҳудудлари ҳамда маиший объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар берди.

Газ таъминоти вақтинча тўхтатиладиган манзилгоҳлар рўйхати, санаси ва вақти:

18 апрель куни соат 10:00 дан 19:00 гача Яшнабод тумани “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30 та якка тартибдаги хонадонда;

18 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 гача Сергели тумани 5 А мавзесидаги 47 та кўп қаватли уйда;

19 апрель куни соат 9:00 дан 20:00 гача Чилонзор туманидаги “Дўмбиробод”, “Катта Дўмбиробод” ва “Тирсакобод” маҳаллалари ҳамда Гавҳар кўчасидаги хонадонлар ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади.

"Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали келтириладиган ноқулайлик учун узр сўрайди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Тошкент

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг