... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунё бўйлаб 7 мингдан зиёд муҳожирнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда


10:09, 17.12.2016 Олам
 1 386

Таҳлилчилар йил сўнггига қадар ҳалок бўлган муҳожирлар сони яна ортиши мумкинлишини айтишмоқда.

Жорий йилда вафот этган муҳожирлар сони бўйича рекорд ўрнатилди. Маълумотларга қараганда, бу йил 7 мингдан зиёд муҳожир ҳалок бўлган. Бу ҳақда Миграция ишлари бўйича ҳалқаро ташкилот ҳисоботида маълум қилинган.
 
Аниқланишича, 2016 йилда миграция жараёнида 7189 киши вафот этган ёки бедарак йўқолган. Ўртаер денгизи ҳудудида 4812 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
 
Таҳлилчилар йил сўнггига қадар ҳалок бўлган муҳожирлар сони яна ортиши мумкинлигини айтишмоқда.
 
Жорий йилда Ўртаер денгизи орқали Европа мамлакатларига 357249 киши ўтган. Энг кўп муҳожирларни киритган давлат эса Греция бўлди. Бу ерга 170 мингдан зиёд муҳожир келган.
Дурдона Расулова

Теглар:Миграция Муҳожирлар Европа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!