Дунё биринчилари: Фазога номини муҳрлаган аёл

Бу қизиқ

image

“Осмон, шляпангни ол, мен йўлдаман, боряпман...”

Бу янгроқ ва матонатли сўзлар буюк жасорат эгаси ҳисобланмиш космонавт ва муҳандис Валентина Терешкованинг космосга илк сафари вақтида айтилган. 

У 1937 йил 6 март санасида Россиянинг Ярославль вилояти Масленниково қишлоғида таваллуд топган. Отаси трактор ҳайдовчиси, онаси текстиль ходими бўлиб ишлаган. Илк бор 1945 йилда мактабга борган, 16 ёшида вазият мактабни тарк этишни тақозо қилган бўлса ҳам, у махсус курслар ёрдамида ўқишни мустақил давом эттиради. Болалигиданоқ парашютларга қизиқиб келган. Кейинчалик маҳаллий Аэроклублардан бирида парашютларда учиш машғулотлари билан шуғулланган. 

Текстиль ходими сифатида ишга ёлланган бир вазиятда у ўзининг тажрибаси сабаб Совет Иттифоқининг космонавтлар жамоасига қабул қилинади. Юрий Гагариннинг парвозидан кейин космик муҳитнинг аёл танаси ва руҳига таъсирини ўрганиш мақсадида 6 ойлик дастур ишлаб чиқилади. Бу дастур учун 400 нафар номзодлар орасидан Терешкова биринчи бешталикка кириш бахтига муяссар бўлади. Ўқитиш жараёнлари +70 даража иссиқ ҳароратда олиб борилган бўлиб, бу ҳар бир иштирокчи учун катта машаққат туғдирган. 

Related image

Ўзига хос жасорат ва илғорлиги боис Валентина Терешкова 1963 йилнинг 16 июнь санасида Восток-6 космик кемасида яккахон миссияни амалга ошириш имкониятини қўлга киритди. Бу кема Қозоғистоннинг ҳозирги “Baikonur” космодромида ишга туширилган. Терешкованинг парвози фазога учиб кетган бошқа Америка астранавтларига нисбатан узоқроқ давом этган. У Восток-6 космик кемасида 2 кун 22 соат ва 41 дақиқа давомида 1.97 млн километр масофада парвоз қилган. Бу жараёнда у Ерни 49 марта айланди  ва бу жаҳон ҳамжамияти учун тарихий кун бўлиб қолди. Юрий Гагарин космосга қадами етган биринчи одам бўлиб тарихда қолган бўлса, бу парвоз Валентина Терешкова  тарихдаги биринчи аёл косманавт сифатида танилишида асос бўлди. 

У ўз таассуротларини қуйидаги фикрлари орқали изоҳлаган:

Image result for валентина Терешкова 2018“Космосда бўлганингиздан кейин, Ернинг қанчалик кичик ва нозик эканини тушунасиз. Сиз хавф ҳақида ўйламасангиз, самолёт сизнинг уйингизга айланади. Космосда бир марта бўлган инсон ҳаётининг қолган қисмини астойдил севади. Жаҳон ҳамжамияти аёлларнинг катта ролини инкор эта олмайди. Менинг бу парвозим аёлларнинг ҳиссасини яна ҳам оширишда бир туртки бўлди”.

Биринчи  яккахон космик миссия амалга оширилган йили Терешкова учинчи совет космонавти Андриан Николаевга турмушга чиққан. Бу бутун жаҳонда биринчи космонавтлар жуфтлиги эди. 1984 йилда у дунёда биринчи ота-онаси косманавтлар бўлган қизалоқ Еленани дунёга келтирган. 

Валентина Терешкова ўзининг мазмунли ва мувафаққиятли ҳаёти давомида катта ютуқларга эришди. Астрономия билан бир қаторда, у сиёсий жабҳаларда ҳам жонбозлик кўрсатиб келган. Шунингдек, 20 дан ортиқ мамлакат миқёсида, 15 та халқаро даражада, илмий, ижтимоий ва диний ташкилиотларнинг орден, унвон ва махсус мукофотлари  ҳамда 15 та шаҳар ва давлатларнинг фахрий фуқаролигини қўлга киритган. Бугунги кунда турли жой ва обидалар  қаторида бир ойлик кратер (Терешкова) ҳамда кичик сайёра унинг номи билан атаб келинмоқда. 

Related image

Ҳар кимнинг ҳам дилида ич-ичидан асраган, эришишни жуда-жуда истаган бир гўзал орзуси бўлади. Терешкова бу ҳақида  Сергей Королевга айтиб ўтган. Дунёнинг биринчи аёл фазогирининг севимли сайёраси мавжуд, у қачон бўлса ҳам Марсга парвоз қилишни астойдил ният қилган: “Мен Марсга учиб кетишдан завқланардим. Бу менинг космонавт сифатидаги биринчи ва энг катта орзум. Буни амалга оширишни хоҳлайман. Мен қайтиб келмасдан учишга тайёрман”.

2015 йилда яратилган “Валентинанинг орзуси” деб номланган қисқа метражли фильмда Ребекка Фронт томонидан унинг образи яратилган ва унда ҳам Валентина Марсга сафар қилиш орзуси ҳақида сўз боради. 

Related image

Бу шонли умр унга бир неча бор дунё биринчиларидан бўлишлик бахтини насиб этган. Валентина Терешкова – дунёнинг биринчи аёл фазогири, дунёнинг биринчи космонавтлар жуфтлиги ҳамда Совет армиясининг  биринчи аёл генерали бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дунё биринчилари Валентина Терешкова

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг