Дубайдаги дипломатнинг хотини 10 йилдан бери зўравонликка учраётганини айтиб чиқди (видео)

Олам

image

Қозоғистонлик дипломатнинг рафиқаси эри томонидан мунтазам зўравонликка учраётганини айтиб чиқди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси маслаҳатчиси Сакен Мамаш ўз хотинини мунтазам калтаклаб келган ва 5 май куни хотинининг синглисига нисбатан ҳам куч ишлатган. 

"Дина, салом! Мен Мамаш Карина Госмановна, БААдаги элчихона маслаҳатчиси Мамаш Сакеннинг рафиқасиман. Мен 10 йилдан бери зўравонликка дучор бўлаётганимни эълон қиламан. Эримнинг дипломат мақомидан маҳрум этилишини ва менга нисбатан қилган барча ҳаракатлари учун қамоққа ташланишини истайман. Мен жисмоний, жинсий, ҳиссий, иқтисодий, маиший, оилавий зўравонликка учраяпман", дейилади аёлнинг мурожаатида. 

Айрим нашрларнинг ёзишича, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги БААдаги элчихона маслаҳатчиси Сакен Мамашни зудлик билан чақириб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Дубай дипломат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made