... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Дубайда паспорт ўрнида смартфонлардан фойдаланиш мумкин


15:19, 15.06.2017 Технология
 756

Дубай аэропортида паспорт ўрнига смартфонлардан фойдаланилади.

Дубай халқаро аэропортининг 3-терминалидан парвоз қиладиган БАА фуқаролари назорат пунктида паспорт ўрнига смартфонларидан фойдаланишлари мумкин, деб хабар бермоқда РИА Новости.
 
Келгусида иловани фуқароларнинг барча ташкилот ва муассасаларда паспорт кўрсатишларига ҳожат қолмайдиган тарзда ривожлантириш режалаштирилган – ҳамма маълумотлар фуқароларнинг смартфонида бўлади.
 
БАА фуқароларига Smart UAE Wallet иловасини смартфонларига юклаб олиш таклиф этилмоқда. У ҳар бир йўловчини текшириш вақтини 9-12 сонияга қисқартиради. Тез орада технология аэропортнинг барча терминалларида жорий этилади.
 
Йўловчилар паспорт назорат пунктида “ақлли эшик”дан ўтаётганларида смартфонларидан фойдаланишлари ва бармоқ изларини сканер қилишлари лозим бўлади. Телефонда илова ёрдамида барча паспорт ҳамда авиабилет маълумотлари сақланади.
 
Дубай аэропортининг 55 фоизини БАА фуқаролари ташкил этади, шу сабабли илова яратувчилари йўловчиларни паспорт назоратидан ўтказиш вақти тезлашишини билдиришмоқда.
Шоҳсанам Нишонова 

Теглар:Дубай Смартфон паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!