ДТМ кириш имтиҳонлари учун “глушитель” харид қилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат тест маркази мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи (глушитель) харид қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида сўз борган. 

Қарор лойиҳада қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудлар марказида ҳар йили Давлат тест маркази томонидан қўйиладиган талаблар асосида мебеллар (бир кишилик стол ва стуллар) билан жиҳозланган катта сиғимли заллардан иборат бино ёки иншоотларни тест синовларини ўтказиш учун ажратади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тест синовлари жараёнини ёритиш мақсадида шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация қурилмалари, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи (глушитель), бармоқ изларини текширувчи, металлодетекторлар, мониторлар билан ҳар йили тест синовлари ўтказиладиган биноларни жиҳозлайди.

2020 йилдан бошлаб:

Давлат тест марказини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи (глушитель), бармоқ изларини текширувчи, видеокузатув камералари ҳамда аудиоёзув қурилмалари харид қилинади;

барча тест синовлари Давлат тест марказига ажратилган бино ва иншоотларда ташкил этилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат тест маркази глушитель

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг