...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДСҚ тизимида икки янги раҳбар иш бошлади


11:50, 11.09.2018 Жамият
 5 424

Давлат солиқ қўмитасида навбатдаги тайинловлар амалга оширилди.

Бугун, 11 сентябрь куни Давлат солиқ қўмитаси тизимида тайинловлар амалга оширилди. Солиқ тизимида икки янги раҳбар тайинланди.
 
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозимига Музаффар Мирзараҳимович Абдураҳмонов тайинланди.
 
Музаффар Абдураҳмонов 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини, 2016 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясидан бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган. 2018 йилдан “Тошкент шаҳар Инвестициялар, инновациялар, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси” давлат унитар корхонасининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
 
Фирдавс Ҳасанович Тиллаев Тошкент солиқ коллежи директори этиб тайинланди. У аввал InterHouse халқаро академик лицейида ишлаган ва кадрлар тайёрлаш бўйича етарлича билим ва тажриба тўплаган.
 
Фирдавс Тиллаев 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. У саноат тармоқларида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Музаффар Абдураҳмонов Давлат солиқ қўмитаси Фирдавс Тиллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар