Apple йирик акциялар пакетини Тим Кукка совға қилди

Олам

image

Apple компанияси ўзининг каттагина акциялар пакетини компания бош директори Тим Кукка совға қилди. Бу ҳақда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича федераль Комиссиясининг веб-сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатга кўра, Кукка 339 987 та чекланган турдаги акциялар топширилган. Гап қимматбаҳо қоғозлар ҳақида кетяпти. Пакет нархи эса кўрсатилмаган.

"Биз сўнгги ўн йил ичида биринчи марта Тимга Apple'дан улушли грант тақдим этмоқдамиз", дейилган Apple хабарида. 

Маълумот учун, Кук ҳозирги лавозимини 2011 йилнинг августида компания асосчиси Стив Жобс вафотидан бир оз олдин эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Apple

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made