Қорақалпоғистон, Хоразм ва Наманганда жами 50 нафар бемор соғайди

Жамият

image
Хайрия қилган тадбиркорларга берилган имтиёзлар қандай ишлайди? ДСҚ тушунтириб берди north_east

Хайрия қилган тадбиркорларга берилган имтиёзлар қандай ишлайди? ДСҚ тушунтириб берди

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилоятида жами 50 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Улар орасида 2 ёшли қизалоқ бор. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм ва Наманган вилоятида бир йўла 50 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан, 3 нафари Қўнғирот туманидан, Мўйноқ ва Қонликўл туманларидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йилда туғилган.

Хоразмда соғайганларнинг барчаси жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 22 нафари эркак, 5 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 5 нафардан, Жиззах ва Андижон вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шунингдек, Наманган вилоятида соғайганларнинг барчаси Намангандан (9 нафари Наманган шаҳридан, Учқўрғон ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.

Шундай қилиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1055 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг