Жиззахда 70 ёшли онахон коронавирусдан ўлди. Унинг эри ҳам вирус қурбони бўлганди
Жамият
−
30 Июнь 2020
9791Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Натижада коронавирусдан ўлим ҳолатлари 25 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи 70 ёшли онахон Ф.О.жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган эди. Унинг турмуш ўртоғи, коронавирусга чалинган 72 ёшли отахон Қ.Р.нинг вафот этганди.
23 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози” ташхиси қўйилган.
Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, бўйин умуртқалари остеохондрози ташхиси билан даволаниб келган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи махаллий шифокорлар билан бир қаторда мамлакатдаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан ҳам назоратга олиниб, консилиумлар ўтказилган.
Сўнгги кунларда беморнинг нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли аҳволи кескин оғирлашиб, реанимация бўлимига олинган.
Бироқ мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь