... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Дўстининг ютуқларидан фахр туйган синфдош: Ибод Ғафуров партадоши Ислом Каримовни эслади


11:14, 18.01.2018 Жамият
 6 177

Ислом Каримов Самарқанд шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ўқиб, мактабни олтин медаль билан тамомлаган. Ибод Ғафуров сафдоши Ислом Каримовни шундай хотирлайди.

Ислом Каримов – буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, адолатли раҳбар, суюкли ёр, оила бошлиғи, меҳрибон дўст. Унга нисбатан бундай таърифларни кўп келтириш мумкин. Зотан, Ислом Каримов тириклик чоғидаёқ одамлар қалбига ўз ҳайкалини, сиймосини ўрнатиб кетди. Эзгу амаллари, мамлакатнинг, халқнинг оёққа туриши учун қилган саъй-ҳаракатлари бугун ўз мевасини бермоқда. Уни эслаганда, ҳар бир қалб тўлқинланиб кетади, соғинчга йўғрилган кўз ёшлари отилиб чиқаверади.
 
“Ислом Каримов нафақат ақлли, заковатли, айни чоқда, эпчил ва абжир ҳам эди”, деб эслайди унинг синфдоши Ибод Ғафуров. Ислом Каримов Самарқанд шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ўқиб, мактабни олтин медаль билан тамомлаган. Ибод Ғафуров сафдоши Ислом Каримовни шундай хотирлайди:
 
“Менинг спорт билан шуғулланишим, олий ўқув юртида жисмоний тарбия йўналишида таҳсил олишимда ҳам унинг хизмати катта бўлган десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.
 
1952 йил май ойи охирларида рўй берган бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Ҳовуз бўйидаги ўрик дарахтининг энг юқори шоҳида ғарқ пишган бир донагина мева қолган эди. Бир неча марта тош отиб уни тушира олмадим. Ўшанда Ислом бундай деди: “Дарахтга тош отиш яхши иш эмас. Кел, ундан кўра ўша ўрикни олиш учун дарахтга чиқайлик. Ким биринчи бўлиб чиқса, мева ўшанга насиб этади”. Азим бир дарахт эди... Мен бир томондан, Ислом иккинчи томондан ўрикка тирмашиб чиқа бошладик. Ўша кунга қадар ўзимни тенгқурлар орасида энг эпчил деб билар эдим, лекин Ислом мендан чаққонроқ экан, кўз очиб юмгунимча дарахт учидаги шоҳга етиб борди. Бу ҳаётий сабоқ хотирамга муҳрланди...
 
1955 йил май ойида мактабни тамомладик. Ўша кезларда Ислом билан спорт инсон саломатлигини мустаҳкамлаши, спорт туфайли одам ҳам ўзини, ҳам юртини дунёга танитиши мумкинлиги хусусида кўп бора суҳбатлашганмиз. Буларнинг бари жисмоний тарбия ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланиши омили бўлди. Олий ўқув юртини тамомлаб, 10- ва 21-мактабларда жисмоний тарбиядан дарс бердим. Машғулотларда ҳамиша ўқувчиларга давлатимиз раҳбарининг спортга муҳаббатини ибрат ва намуна сифатида кўрсатганман. Ҳозир ҳам у кишининг ибратли фазилатлари хусусида гапириб чарчамайман, бундан эса қалбим фахру ифтихорга тўлади”.

Теглар:Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар