Дониёр Тошхўжаев “ГУВД”га қайтди

Жамият

image

Полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, 2022 йилнинг февралидан буён ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётган Улуғбек Турсунов эндиликда фаолиятини Ички ишлар вазирлигида давом эттиради. 

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов QALAMPIR.UZ билан суҳбатда тайинловлар ҳақидаги маълумотни тасдиқламади. Бироқ Тошкент шаҳар ИИББ сайтининг раҳбарият бўлимидан Улуғбек Турсуновнинг номи ўчириб юборилган. 

Полковник Дониёр Тошхўжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган даврларида тилга тушган. У 2019 йилнинг июль ойига қадар ушбу лавозимда фаолият юритди. Июль ойида Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
2020 йилнинг 21 январь куни Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллади.

Охирги йилларда у Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасида фаолият юритиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дониёр Тошхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made