Сўнгги бир йил ичида дунё бойлари сони ортди

Олам

image

Wealth-Х томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, сўнгги бир йил ичида дунёдаги энг бой одамларнинг сони 10 фоизга ўсди. 

Tаъкидланишича, дунёда бойлиги беш миллион доллардан ўттиз миллион долларгача бўлганлар 2,7 миллион кишини ташкил этади. Яъни уларнинг умумий даромади 26,6 трлн.

Дунё бойларининг аксарияти Шимолий Aмерикада яшайди, уларнинг бойлиги 2019 йилда 15 фоизга ошди.

Даромаднинг ўсиши Осиё ва Aфрикадаги бадавлат одамлар орасида ҳам кузатилмоқда.

Aввалроқ Bloomberg мутахассислари тадбиркор Илон Mаск бир соат ичида 2,3 миллиард доллар бойлик орттирганини маълум қилган эди. Tадбиркорнинг бойлиги у раҳбарлик қилаётган Tesla компаниясининг бозор капиталлашувининг ўсиши ҳисобига кўпайган. Нью-Йорк фонд биржаси маълумотларига кўра, савдонинг якунида биржа котировкалари кўтарилиб, Mаск капитали 36 миллиард долларга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг