Коронавирус: бугун 600 дан ортиқ одам коронавирус юқтириб олди

Жамият

image

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистонда 617 ҳолатда касаллик қайд этилди. Жами вирус юқтирганлар 50 378 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳри ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Бухоро, Андижон, Навоий ҳамда Қашқадарё вилоятларида 553 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 378 нафар бемордан 46 645 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 312 нафар бемордан 489 нафари оғир, 254 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг