Бош прокуратура Самарқанддаги заҳарланиш бўйича баёнот берди
Жамият
−
17 Сентябрь 2019
5293Аввалроқ, кеча, 16 сентябрь Самарқандда 7 киши бир хил клиник белгилар билан шифохонага мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди.
Унда қайд этилишича, 16 сентябрь куни соат 19:30ларда Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 7 нафар фуқаро “Овқатдан заҳарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси” ташхиси билан ётқизилган.
Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, заҳарланиш сабабларини ўрганиш борасида ўтказилган дастлабки эпидемиологик суруштурувларда қуйидагилар аниқланган:
• барча беморлар Самарқанднинг Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” ресторанида 14 сентябрь куни кечки вақтда ўтказилган тўйдан сўнг ортиб қолган гўшт ва ассорти маҳсулотларини уйларига олиб келишган;
• бу таомларни жорий йилнинг 15 сентябрь куни тушликда ва кечки овқатда истеъмол қилишган.
LiveБарчаси