... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп нутқини олқишламагани учун Демократларни хоинга чиқарди


21:19, 06.02.2018 Олам
 1 561

Одатда ушбу мухолифат аъзолари нутқ вақтида жуда камдан-кам олқишлашади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Огайо штати сайловчиларининг олдидаги чиқишида сўзлаган нутқини олқишламагани учун Демократларнинг ҳаракатини хоинлик деб баҳолади.
 
Дональд Трамп ўтган ҳафта Конгресс олдида йиллик мурожаати билан чиқиш қилди. Бу чиқиш бир соату 20 дақиқага чўзилиб, сўнгги 18 йилдага энг узун нутқ бўлди.
 
Анънага кўра, унинг партиядошлари бўлмиш Республикачилар олқиш билан қўллаб-қувватлаган бўлса, мухолифат Демократлар эса сукут сақлаб туришди.
 
Одатда ушбу мухолифат аъзолари нутқ вақтида жуда камдан-кам олқишлашади. Асосан улар америкаликларни бирлашишга чорловчи нутқларни олқишлашга одатланишган.
 
Трамп Демократларнинг бу ҳаракатини “хоинлик” деб атади. “Менимча улар ватанимизни яхши кўришмайди, улар ўзларини ҳақиқий америкаликлардай тутишмаяпти, улар тирик мурдага ўхшаб қолишган”, дея қўшимча қилди.
 
Мазкур ҳафтада ҳам Трамп Демократларни ҳар томондан танқид қилишга ўтди.
Отабоев Шерали

Теглар:Дональд Трамп Конгресс Мухолифат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!