Ўзбекистон Элчиси Кореядаги ватандошларни саросимага тушмасликка чақирди

Олам

image
“Ишонмагин дўстингга...” – Фарғона ва Тошкентда коронавирус аниқлангани ростми? north_east

“Ишонмагин дўстингга...” – Фарғона ва Тошкентда коронавирус аниқлангани ростми?

2020 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виталий Фен Корея Республикасида вақтинча ёки доимий равишда истиқомат қилиб келаётган барча ватандошларга мурожаат қилди.

“Ҳозирги кунда Жанубий Кореяда муаммо туғдираётган коронавирус туфайли фуқароларимиз хавотирга тушганидан хабарим бор. Корея Республикаси ҳукумати коронавирус билан курашиш учун замонавий тиббиёт технологиялари ва илғор тажрибани қўллаган ҳолда вирус билан касалланган беморларни қисқа муддат ичида аниқлаш ва уларни даволаш бўйича барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Ҳозирда беморлар сони кўпайиб бораётган бўлса ҳам, аммо яқин келажакда Корея Республикаси ҳукумати ва тиббиёт соҳаси мутахассислари вирус тарқалишининг камайишига ва унинг хавфини кескин сусайишига ишонч билдирмоқда.

Бундай вазиятда Ўзбекистон фуқароларини ташвишга тушмасдан хотиржамликни сақлашга чақираман. Шу билан бирга, одамлар гавжум йиғиладиган тадбир ёки жойларга бормасликни, ушбу вирусга қарши курашиш учун тавсия этилган эҳтиёт чораларини қатъиян бажаришингизни сўрайман.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги иқтисодий ва дўстона ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам жадал ривожланмоқда. Яқин ҳамкорлигимиз натижасида фуқароларимизнинг Жанубий Кореяда қулай шарт-шароитларда таълим олишлари ва ишлашлари таъминланмоқда.

Корея Республикасида инсон ҳаётига таҳдид солаётган коронавируснинг хавфи сақланиб қолаётган бир пайтда, мен, сиз фуқароларимиздан, саросимага тушмасликка ҳамда юқорида қайд этилган барча тавсияларга қатъиян амал қилишларингизни яна бир бор сўраб қоламан.

Муҳтарам юртдошлар!

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси коронавирус сабабли пайдо бўлаётган муаммоларни тезкорликда бартараф этиш учун 24 соатлик иш тартибига ўтказилган. Шу боис исталган вақтда биз билан алоқага чиқишингиз мумкинлигини билдираман”, дейилади Элчихонанинг барча интернет-ресурсларида жойлаштирилган мурожаатида.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 95 392 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3285 киши вафот этди. 53 271 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80409 бемор – 3012 нафар вафот этган), Жанубий Корея (5766 – 35), Италия (3089 – 107), Эрон (2922 – 92), Япония (1000 – 12), Франция (285 – 4), Германия (262 – 0), Испания (202 – 2), АҚШ (159 – 11), Сингапур (110 – 0), Гонконг (105 – 2).


Мақола муаллифи

Теглар

Корея коронавирус

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг