Монголияда кучли ер силкиниши бўлди

Олам

image

Бугун, 20 март куни Монголияда маҳаллий вақт билан 11:03 да (Тошкент вақти билан 08:03) магнитудаси 6,0 балл бўлган кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Гонконг обсерваториясининг сейсмология тармоғи хабар бермоқда.

Ер қимирлаши Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани чегарасида кузатилган. Табиий офатнинг маркази Хами шаҳридан 360 километр шимолда бўлган. Унинг ўчоғи ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган.

Шунингдек, жабрланганлар ва вайроналар ҳақида ҳам аниқ хабарлар мавжуд эмас.

Маълумот ўрнида, 18 март куни эрталаб АҚШнинг Юта штатида 5,7 магнитудали зилзила юз берди. Биринчи ер силкинишдан сўнг, 20 дақиқа давомида 6 та кичик афтершоклар кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Монголия

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг