Юк машинаси ва микроавтобус тўқнашувида олти киши қурбон бўлди
Жамият
−
04 Апрель 2019
6310Бугун, 4 апрель куни Москва вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида олти киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда ТАСС Россия ФВВнинг Москва вилояти бошқармасига таяниб хабар берди.
“Домодедовада М-4 “Дон” автомобиль йўлининг 65-кмда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Олти киши қурбон бўлди, яна икки нафари жароҳат олди”, дейилади хабарда.
Қай этилишича, жароҳатланганлар орасида бола ҳам бор.
Ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 5:15 да юз берган. Ҳозирда воқеа жойида тезкор хизматлар ходимлари ўрганиш ишлари олиб боряпти.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023